Бразилия Президенти терма жамоаси футболчиларини танқид қилди
Спорт
−
14 Июль 5394 1 дақиқа
Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва миллий терма жамоа футболчиларини Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг, мамлакатга қайтмагани учун танқид қилди. Бу ҳақда “Globo” портали хабар берди.
Бразилия терма жамоаси жорий йилнинг 6 июль куни Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Норвегияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.
Хабарларга кўра, АҚШдан Бразилияга қайтган махсус рейсда мураббийлар штаби ва бошқа ходимлардан ташқари фақат ҳимоячи Данило бўлган. Қолган футболчилар эса АҚШдан тўғридан-тўғри бошқа мамлакатларга таътилга йўл олган.
“Миллий терма жамоа самолётида деярли ҳеч ким йўқ эди. Бу қандай шармандалик, қандай уят”, дейди Лула да Силва.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси 5 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шу билан бирга, жамоа сўнгги 36 йил ичида илк бор Жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқа олмади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь