Бразилия Президенти қароргоҳи қаршисида йўловчилари бор автобус ёқиб юборилди
Олам
−
26 Июнь 2020
6917Бразилия Президенти Жаир Болсонару сиёсатига норозилик сифатида номаълум кишилар ичида йўловчилари бўлган автобусни ёқиб юборишди. Ҳодиса давлат раҳбари қароргоҳи рўпарасида юз берди. Бу ҳақда G1 портали хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, номаълум шахс автобусга бензин сепиб, унга ўт қўйган ва ташқарига қараб қочган. Шундан сўнг у “Болсонару қуласин”, дея бақирган.
Ушбу воқеалар амалдаги Президентнинг иш жойи жойлашган Планалту саройининг рўпарасида содир бўлди.
Автобусга олов қўйган шахсни ушлашган. У полиция комиссариатига олиб кетилган.
Ўт ўчирувчилар фақат қисман ёниб кетган автобусни ўчиришга муваффақ бўлишган. Автобусда бўлган 10 нафар йўловчидан ҳеч ким зарар кўрмаган.
Маълумот учун, Бразилияда Президент Жаир Болсонару сиёсатига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ҳусусан, давлат раҳбарининг коронавирусга қарши олиб бораётган сиёсати одамларнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.
LiveБарчаси