Бразилия Исроилдаги элчисини чақириб олди
Олам
−
30 Май
2707Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари давом этаётгани сабабли Бразилия Исроилдаги элчисини чақириб олди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.
Бразилия матбуоти хабарларига кўра, ҳукумат Тель-Авивдаги элчиси Фредерико Мейерни "маслаҳатлашувлар" учун чақириб олган.
Бразилиянинг Исроилдаги дипломатик ваколатхонаси вақтинча ишлар вакили даражасида фаолиятини давом эттиради. Бразилиянинг юқори мартабали расмийси миллий матбуотга Исроилга янги элчи яқин орада тайинланмаслигини айтди.
Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац 19 февраль куни Бразилия Президенти Лула да Силванинг Ғазонинг Исроил томонидан босиб олинишини нацистлар етакчиси Адольф Гитлернинг ҳаракатларига қиёслаганига жавобан элчи “персона нон грата” деб эълон қилинганини айтди.
Лула да Силва Исроилнинг Ғазони босиб олишини “геноцид” деб атади ва буни нацистлар етакчиси Адольф Гитлернинг ҳаракатларига қиёслади ва Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар “уруш эмас, геноцид” эканини айтди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам Лула да Силванинг сўзларига жавоб қайтарди ва у “қизил чизиқдан ўтганини” айтди.
LiveБарчаси