БП Қашқадарёда фуқаро уйидан тирик олиб кетилиб, ўлиги қайтарилганига муносабат билдирди
Жамият
−
02 Август 2021
12650Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида ИИБ ходимлари олиб кетган фуқаро ўлик ҳолда қайтарилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, 25 июль куни Нишон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан чақирувга асосан яшаш уйидан маст ҳолда олиб кетилган ва вилоят наркология диспансерига ётқизилган Нурсоат Мухаммадиев 26 июль куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Бундан ташқари, Н.Мухаммадиевни вилоят диспансерида вафот этганлиги ҳодисаси бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармаларига хизмат текшируви тайинланган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, суд-тиббий экспертизасининг хулосасида марҳум М.М. “сурункали алкоголизм” натижасида вафот этгани кўрсатилганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси