Бозорлардаги нарх-наво қандай?

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида жорий йил 8 сентябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди. Натижаларга кўра, бозорларда гўштнинг нархи 42 000 сўмдан бошланиб, 85 000 сўмга сотилган. Энг қиммат гўшт эса, Тошкент шаҳрида қайд этилган.  

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 42 000 сўмдан 68 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”даги арзонлаштирилган гўшт расталарида 42 000 сўм қайд этилган. Мол гўштининг максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори” да 68 000 сўм кузатилган.

Қўй гўшти 45 000 сўмдан 85 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да 85 000 сўм кузатилган.

Картошка 2 400 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Ўрганиш натижаларига кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх 2 400 сўм қайд этилган. Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх 6 000 сўм қайд этилган.

Пиёз 800 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи ўрганиш натижаларига кўра, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да 800 сўм ҳолида рўйхатга олинган. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи 3500 сўм кузатилган.

Сабзи 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, сабзи маҳсулотининг минимал нархи, Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори” ва Фарғона шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори”да 1 500 сўм қайд этилган. Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх эса, 5 000 сўм кўринишида қайд этилган.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида 6 000 сўм қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (12 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Ўрганиш натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, да (“Мустақиллик” навли гуруч 5 000 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилган (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 800 сўмдан 15 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 15 000 сўм) кузатилган.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

гўшт

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг