Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди
Жамият
−
05 Ноябрь 2021
5245Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.
Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
2021 йил 3 ноябрь ҳолатига
- Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм;
- Қўй гўшти (1 кг) — 52000 – 80000 сўм;
- Картошка (1 кг) — 2800 – 7000 сўм;
- Пиёз (1 кг) — 1200 – 3500 сўм;
- Сабзи (1 кг) — 1500 – 5500 сўм;
- Тухум (10 дона) — 7000 – 16000 сўм;
- Гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) — 14000 – 24000 сўм;
- Шакар (1 кг) — 7500 – 9500 сўм.
LiveБарчаси