Бозорларда гўштнинг минимал ва максимал нархи қанча?

Жамият

image

Ўзбекистондаги марказий бозорларда гўшт 45 000 сўмдан 78 000 сўмгача сотиляпти. Давлат статистика қўмитаси марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 3 февраль куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Суякли мол гўшти 45 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм).

Суякли мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (хусусий тадбиркорлар расталарида 65 000 сўм). Шу билан бирга, мазкур бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган расталарда мол гўшти минимал – 46 000 сўмдан 55 000 сўмгача сотилмоқда.

Қўй гўшти 48 000 сўмдан 78 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи (48 000 сўм) кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”даги арзонлаштирилган расталарда рўйхатга олинган.

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (хусусий тадбиркорлар расталарида 78 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, ушбу бозорда қўй гўштининг минимал нархи 60 000 сўмни ташкил этади.

Картошка 2 800 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да ташкил этилган арзонлаштирилган савдо расталарида сотилаётган, йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 800 сўм) қайд этилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди. Ушбу бозорда арзонлаштирилган расталарда сотилаётган йирик бўлмаган картошкани минимал 3 000 сўм нархга харид қилиш мумкин.

Пиёз 1 200 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да (1 200 сўм) рўйхатга олинди.

Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм). Шунингдек, мазкур бозорда пиёзни минимал 1 500 сўм нархга харид қилиш мумкин.

Сабзи 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган.

Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (4 000 сўм) қайд этилди. Шу билан бирга, ушбу бозорда сабзининг минимал нархи 2 000 сўмни ташкил этади.

Тухум 7 000 сўмдан 15 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори”да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (7 000 сўм). 

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (йирик сараланган тухум 15 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи мос равишда 8 000 ва 10 000 сўмни ташкил этган.

Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (“Нукус-2” ва бошқа маҳаллий навли гуручлар 5 000 сўм) қайд этилган.

Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори” да 18 000 сўмдан кузатилди (“Лазер” навли гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорларда гуручнинг минимал нархлари 5 000 сўмдан 7 500 сўмгачани ташил этган.

Ўсимлик ёғи 11 000 сўмдан 19 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 11 000 сўм) кузатилди.

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 19 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорда маҳаллий пахта ёғини 13 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Шакар 6 500 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (6 500 сўм) қайд этилди.

Максимал нархи эса, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (8 000 сўм) кузатилди.

Шунингдек, мазкур бозорларда шакарни 6 500 – 7 500 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин. Марказий деҳқон бозорлари кесимидаги батафсил маълумотлар қуйидаги кўринишда тақдим этилган:


Мақола муаллифи

Теглар

бозор гўшт

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг