Бозорларда гўшт, шакар ва картошканинг нархи қандай?

Жамият

image

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, шакар 8500 – 14 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўми ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди. 

Жорий йилнинг 30 март ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:

Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 70 000 сўм;
Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 80000 сўм;
Картошка (1 кг) – 2 500 – 8000 сўм;
Пиёз (1 кг) – 2000 – 5000 сўм;
Сабзи (1 кг) – 1500 – 5000 сўм;
Тухум (10 дона) – 6000 – 15000 сўм;
Гуруч (1 кг) – 5000 – 20 000 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 л) – 14 000 – 25000 сўм;
Шакар (1 кг) – 8500 – 14 000 сўм.

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор нарх

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг