Бозорга киришдаги 7 та эксклюзив ҳуқуқ бекор қилинади
Жамият
−
20 Август
5936Сўнгги икки йилда бозорга киришдаги 13 та эксклюзив ҳуқуқ бекор қилинган эди. Яқинда яна 7 таси бекор бўлади. Бу орқали 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорлар учун бозорга кириш имконияти яратилади. Бу ҳақда бугун, 20 август куни Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида маълум қилинди.
Билдирилишича, меҳмонхона фаолиятини сертификатлаш билан аккредитацияси бор барча корхоналар шуғулланиши мумкин бўлади. Ёки Қурилиш вазирлигидаги “Шаффоф қурилиш” тизими орқали тендер савдолари учун ҳужжатларни фақат вазирлик қошидаги консалтинг марказлари тайёрлаб беряпти. Энди 1 октябрдан худди Тадбиркорлик рейтинги каби “Шаффоф қурилиш” тизимини тадбиркорларни ўзи юритади. Консалтинг марказлари функциялари тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.
Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.
LiveБарчаси