Божхонада 5 ходим коррупция билан қўлга тушди. Улар терговга топширилган

Жамият

image

Бугун, 15 ноябрь куни Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда раис томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, тизимда ҳанузгача коррупцияга қўл ураётган ходимлар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постида жорий йилнинг июнь-сентябрь ойларида олиб борилган тезкор ўрганишлар натижасида, олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ортилган юк транспорт воситаларини ҳужжатларда гўёки бўш ҳолатда дея кўрсатган ҳолда олиб чиқилганлигига доир факт ва далиллар аниқланган.

Йиғилишда ДБҚ раиси мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Шу куннинг ўзида “Ойбек” чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходимлари божхона органларидан бўшатилган ва тергов органларига топширилган.

Шунингдек, йиғилишда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комлпекси “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона постида аниқланган товар-моддий бойликларни ноқонунинй олиб киришга уриниш ҳолати аниқлангани айтиб ўтилган. Бунинг оқибатида мазкур пост смена бошлиғи ҳам божхона органларидан бўшатилган.

Йиғилишда Фарғона вилоятида товарларни “реэкспорт” қилмасдан, ички ҳудудда олиб қолинишига шароит яратиб берган ходимлар ҳам танқид қилинган. Мазкур ҳолатга алоқадор “Қўқон” ТИФ божхона постининг 1 нафар ходими ҳам ишдан бўшатилган ва ҳолатга алоқадор бир қатор ходимлар интизомий жазога тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг