Божхонада 3 млрд сўмдан зиёд ноқонуний текстил товарлари ушлаб қолинди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимларининг оператив маълумотлари асосида навбатдаги йирик миқдордаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда бўлим Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида фаолият юритаётган хусусий корхона номига хориждан олиб келинган умумий қиймати 2 575,5 АҚШ доллари бўлган, оғирлиги 26 000 килограммни ташкил этувчи текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хомашё товарлари божхона органларида жорий этилган хавфни бошқариш тизими томонидан автоматик равишда “сариқ” йўлакка йўналтирилган.

Тақдим этилган ҳужжатлар божхона ходимларининг эътиборини тортган ва мазкур товарлар хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга деб топилиб, “Қизил йўлак”га йўналтирилиб ҳамда божхона кўригидан ўтказилган.

Аниқланишича, ҳужжатларда қайд этилмаган қиймати 3 млрд сўмдан зиёд миқдордаги тўқимачилик матолари бўйича давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 563 млн сўмлик божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга бўлган уриниш фош этилган.

“Агарда, мазкур “уддабурон тадбиркор”нинг божхона ходимларига тақдим қилган  дастлабки ҳужжатларида акс этган маълумотлари, яъни товар миқдори ҳамда ТИФ ТН коди асосида божхона тўловлари ҳисобланганда эди 41 млн. сўмлик божхона тўловлари ундирилар эди”, дейилади хабарда.

Ҳолат бўйича далилий ашё сифатида олинган 3 млрд. 323 млн. сўмлик товарлар бўйича божхона тўловларини тўлиқ ундирилишини таъминлаш мақсадида вақтинча сақловга олиниб,  суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона тестиль

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг