Божхоначилар $1 млн ва 503,6 кг гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолди
Жамият
−
20 Апрель 2022 12008 1 дақиқа
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон чегаларида 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари, 1 миллион доллар нақд хорижий валюта ушлаб қолинди. Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Давлат божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Қайд этилишича, январь-март ойларида ўтказилган тезкор тадбирларда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 баробар кўп, яъни 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ва 101 минг дона кучли таъсир этувчи, 1,6 минг дона психотроп моддалар тўхтатиб қолинган.
Бундан ташқари, 1 млн долларга тенг нақд хорижий валюта ҳам тўхтатиб қолинган бўлиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 баробарга ортган. Шунингдек, биринчи чоракда божхона ходимлари томонидан қиймати 5,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 170 минг қути тамаки маҳсулотлари ва 490 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айлануви олди олинган.
“Яна бир янгилик - халқаро тажрибалар асосида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Самарқанд шаҳридаги янги халқаро аэропортда “сезилмайдиган божхона назорати” тизими жорий қилинди. Йил якунига қадар мазкур тизим Тошкент, Фарғона ва Термиз аэропортида ҳам жорий этилади”, дейди Ҳусан Тангриев.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь