Божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилмоқда

Жамият 3329
image

Бугун, 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Қайд этиш керакки, қонун лойиҳаси билан 75 та моддага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Таклиф этилаётган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

  • божхона назоратини соддалаштириш йўналишида божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилмоқда. Товар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига жойлаштириш мақсадида талаб этиладиган рухсатномалар бериш тартиби бекор қилиняпти;
  • Божхона тўловлари тўланишини соддалаштириш йўналишида божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби – Ягона божхона тўлови ундиришни назарда тутувчи нормалар белгиланмоқда;
  • Божхона маъмурчилиги йўналишида эса ваколатли иқтисодий оператор институти жорий этилгани муносабати билан янги модда билан тўлдирилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботларни янада соддалаштириш орқали расмийлаштирув жараёнлари тезлашади ва шаффофлиги таъминланади. 

Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи  ўқишда ҳам қабул қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×