Босния ва Герцеговинада ҳарбий вертолёт кўлга қулаб тушди (видео)

Олам

image

Босния ва Герцеговина Қуролли кучларининг вертолёти кўлга қулаб тушди, оқибатда бир экипаж аъзоси жароҳат олди. Бу ҳақда “Dnevni Avaz” нашри хабар бермоқда.

Босния ва Герцеговина Қуролли кучларининг вертолёти EUFOR тинчликпарвар миссияси билан эртанги йиллик қўшма машғулотларга тайёргарлик чоғида кўлга қулаб тушган.

“Барча тўрт экипаж аъзоси қутқариб олинди, улардан бири яраланди ва дастлабки маълумотларга кўра, энг яқин шифохонага жўнатилди”, дейди маҳаллий полиция матбуот котиби Людевит Марич.

Нашр томонидан эълон қилинган видеодаги вертолёт Bell Huey II бўлиши мумкин. Босния ва Герцеговина Қуролли кучлари 2021 йил АҚШдан Foreign Military Sales дастури доирасида тўртта шундай вертолёт олган. Расмий Сараево бунга 4,3 миллион доллар ҳисса қўшган, қолган 38,5 миллион долларлик шартнома суммаси эса АҚШ ҳисобидан қопланган.

Маълумот учун, Босния ва Герцеговина Шимолий Атлантика альянсининг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури аъзоси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қримда Россия қирувчи самолёти денгизга қулаб тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

вертолёт Босния Герцеговина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг