Қримда Россия қирувчи самолёти денгизга қулаб тушди (видео)
Олам
−
29 Март
14725Аннексия қилинган Қримдаги Севастополда ҳарбий самолёт денгизга қулаб тушди. Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган шаҳар губернатори Михаил Развожаев маълум қилди.
Гувоҳларнинг видеотасвирларига қараганда, бу Россиянинг Су-35 ёки Су-27 қирувчи самолёти бўлиши мумкин. Қулашдан олдин самолёт ҳавода ёнаётган эди. Развожаевнинг айтишича, учувчи қутқариб қолинган. Маҳаллий сув транспорти тахминан 20 дақиқа ҳаракатни тўхтатган.
Шаҳарда яшовчи россиялик ҳарбий блогер Борис Рожин самолёт адашиб ўққа тутилганини даъво қилмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина Қуролли кучлари воқеага ҳозирча изоҳ бермади. Бошқа версияларда эса самолёт қулашига техник муаммолар ва двигателга қуш тушиши сабаб бўлгани келтирилмоқда.
Бир ўриндиқли Су-35 қирувчиси Россия армиясидаги энг замонавий самолётлардан бири бўлиб, у 2017 йилда фойдаланишга топширилган. У Россия, Хитой ва Эрон қўшинларида қўлланилади. Россиянинг қатор манбалари эски Су-27 қирувчи самолёти денгизга қулаганини даъво қилмоқда. Бу ҳам расман тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Магадан вилоятида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учраганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь