Босния ва Герцеговина ЕИга аъзоликка номзод мақомини олиши мумкин

Олам

image

Европа Иттифоқи етакчилари 15 декабрь куни Белгиянинг пойтахти Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда Босния ва Герцеговинага Иттифоқнинг аъзолигига расмий номзод мақомини олиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Босния ва Герцеговина ислоҳотлар йўлида секин бораётгани сабабли узоқ вақт давомида бундай мақомга эга бўла олмади.

Словения Бош вазири Роберт Голоб кеча, 6 декабрь куни Албания пойтахти Тиранада бўлиб ўтган Европа Иттифоқи–Ғарбий Болқон саммитида сўзга чиқиб, Босния ва Герцеговинанинг жамиятга кириши бўйича сиёсий қарор қабул қилиниши кераклигини ва бу вақт масаласи эканлигини айтган. Шунингдек, Роберт сўзларига кўра, Босния Иттифоққа кириш учун катта ўсиш қайд этган. 

Жорий йилнинг октябрь ойида Европа Комиссияси ЕИ Кенгашига Босния ва Герцеговинага Европа Иттифоқига номзод мақомини беришни тавсия этишга қарор қилган ва мамлакат бу йўлда қандай қадамлар қўйиши кераклигини санаб ўтган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 23 июнь куни Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украина ва Молдовага ҳамжамиятга аъзо бўлиш учун номзод мақомини беришга қарор қилди. Босния ва Герцеговина эса рад этилди. Шу билан бирга, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Украина эндиликда Евроиттифоққа қўшилиш йўлидан бориш учун қаттиқ меҳнат қилиши ва муҳим ислоҳотларни амалга ошириши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг