Бош вазирликка янги номзод кўрсатилди. У Президентга бегона эмас
Олам
−
06 Февраль
41869Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга “Аманат” партиясидан Олжас Бектеновнинг номзоди Бош вазир лавозимига таклиф қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Парламент мажлиси раиси, “Аманат” партияси раиси Ерлан Кошанов “Аманат” сиёсий партияси номидан Олжас Бектенов номзодини Қозоғистон Бош вазири лавозимига таклиф қилган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат раҳбари бугун соат 15:00 да таклиф этилган номзодни парламентдаги партия фракциялари раҳбарлари билан муҳокама қилади.
Олжас Бектенов Тўқаевга бегона эмас, у ўтган йилнинг апрель ойидан буён Президент Администрацияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача у икки марта – 2022 йил февраль ва ноябрь ойларида Коррупцияга қарши курашиш хизмати раҳбари лавозимига тайинланган. Бектенов ўтган йиллар давомида Адлия вазирлиги, Молия полицияси, Остона шаҳри ҳокими девони ва Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши кураш агентлигида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 февраль куни Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиққан эди. Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланмагунга қадар барча идораларга собиқ вазирлар раҳбарлик қилади. Ҳукумат раҳбари лавозимини 2022 йил январидан Алихон Смаилов эгаллаб келмоқда. Ҳукумат истеъфога чиққанидан сўнг у Қозоғистон халқига мурожаат қилиб, ўз фаолияти натижаларини сарҳисоб қилди. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг вазифалари вақтинчалик Роман Склярга юклатилди. Кейинроқ Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиққанидан кейин нима бўлишини ва янги Вазирлар Маҳкамаси қачон шакллантирилишини айтди.
LiveБарчаси