Алишер Шодмоновнинг ваколатлари Мусаевга юклатилди

Жамият 11773
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов режали даволаниш учун шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Алишер Шодмонов коронавирусга чалинмаган.

Маълумот учун, Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг 13 майигача Давлат солиқ қўмита раиси лавозимида фаолият юритган. У 2018 йилнинг мартидан раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.  13 майда янги таъсис этилган Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимга тайинланганди.

Маълумот ўрнида, Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкентда туғилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 436
Рейтинг: 3
t
×