Бош вазир кутилмаганда Хоразмга борди
Жамият
−
27 Июль 2019
7177Аввалроқ, Урганч шаҳрида уйи бузилиб, компенсация тўланмаган фуқаролар норозилик билдириб, Ҳонқа туманига олиб борадиган йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳри "Ашхобод" маҳалласида истиқомат қилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келиб чиққан тушунмовчиликни жойига чиқиб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ижобий ҳал этиш учун Бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ берган.
Шунга мувофиқ Бош вазир Ангрендан Хоразмга етиб борган. Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган одамлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган.
Айни пайтда аҳолига компенсация пуллари ўша ернинг ўзида тўлаб берилмоқда.
Маълум қилишларича, ҳукумат умуман жойларда ободонлаштириш ишлари, жумладан, бузилишлар юзасидан бир гуруҳ депутатлар томонидан юборилган сўровни ўрганиб чиқмоқда, қонунчиликда белгиланган тартибда депуталарга ва жамоатчиликка бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
LiveБарчаси