Бош вазир шаҳардаги шанбаликда иштирок этиб, ахлат йиғди
Олам
−
27 Июль 2019
8865Қозоғистонда “Бирга-Тоза Қозоғистон” экологик шанбалиги ўтказилди. Унда мамлакат Бош вазири Асқар Мамин бошчилигида Ҳукумат аъзолари, пойтахт ҳокимияти ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар, кўнгиллилардан иборат 5 мингдан ортиқ ҳашарчилар иштирок этиб, Нур-Султон (Остона) шаҳридаги дарёлар ва сув омборларини тозаладилар. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати портали хабар қилмоқда.
Экологик акция доирасида пойтахт аэропортидан Қарағанда магистралигача бўлган ҳудуд ҳамда Ясил ва Қорасув дарёлари, Вячеслав сув омбори, Мойбалиқ кўли тозаланиб, 16 тонна ахлат йиғилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Aсқар Мамин илк бор Кояндинск сув омборида шу йилнинг 20 июлида “Бирга-Тоза Қозоғистон” экологик акциясини бошлаган. Aкцияда 1,2 мингдан ортиқ киши иштирок этиб, 10 тоннадан ортиқ ахлат йиғилган эди.
LiveБарчаси