Бош вазирдан истеъфога чиқиши талаб қилинмоқда
Олам
−
12 Январь 2022
10458Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон 2020 йил умуммиллий локдаун пайтида Даунинг-стритдаги зиёфатда қатнашгани учун узр сўради ва буни “иш тадбири” деб ҳисоблади.
“Тадбирдаги иштирокимга келсак, яна бир бор айтмоқчиманки, мен буни иш тадбири деб ўйлагандим. Бунинг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан ва узр сўрайман”, деган Жонсон.
Жонсонга кўра, гап унинг 2020 йил 20 майда ўтказилган тадбирдаги иштироки ҳақида кетмоқда. Унинг сўзларига кўра, учрашув Даунинг-стритдаги ҳукумат қароргоҳи боғида бўлиб ўтган, у офис бинолари таркибига киради.
“2020 йил 20 май куни соат 18:00 дан кейин ходимлар жамоасига миннатдорчилик билдириш учун ушбу боғга бордим ва 25 дақиқадан сўнг ишни давом эттириш учун офисимга қайтдим, бу иш тадбири эканига аминман”, деган Жонсон.
Ўз навбатида, Буюк Британиянинг мухолифатдаги Лейбористлар партияси раҳбари Кир Стамер парламентда Жонсоннинг истеъфосини талаб қилди.
“Бу узр сўраш мутлақо бефойда. Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири қоидаларни бузгач, истеъфога чиқди. Бош вазир эса бу тўғри қарор эканини айтди. Бош вазирнинг Матбуот котиби ҳам қоидалар бузилганидан кулганида, истеъфога чиқди ва Бош вазир бу истеъфони қабул қилди. Нега Бош вазир бу қоидалар унга тааллуқли эмас, деб ҳисоблайди?”, деган Стамер парламентда.
Маълумот ўрнида, Жонсон коронавирус тарқалиши сабабли оммавий йиғилишлар чеклаб қўйилганига қарамай, 2020 йилда Даунинг-стритда кечалар ўтказганликда айбланган.
LiveБарчаси