Бош вазир Арипов меҳмонларни Олмалиқ КМКга бошлаб борди

Жамият 3276
image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси Игорь Шувалов бошчилигидаги делегация аъзолари билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига борди. 

Меҳмонлар дастлаб комбинат бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов ва “SFI Management Group” компанияси кузатув кенгаши раиси Қобил Шодиев ҳамроҳлигида комбинат фаолияти билан яқиндан таништирилган. 

Россия делегацияси “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш жараёни ва мутахассислар томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Уларга амалга оширилаётган лойиҳа ҳақида, хусусан, мазкур кон қуввати ҳамда лойиҳани ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўйича жорий ҳолат тўғрисида сўзлаб берилган. 

Шундан сўнг меҳмонлар улкан бунёдкорлик йўлга қўйилган 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши, 1-мис бойитиш фабрикасида жадал давом этаётган асосий қувватларни реконструкция қилиш ва барқарорлаштириш дастури доирасидаги ишлар, мис эритиш заводидаги аффинажланган олтин ва кумуш ишлаб чиқариш жараёни ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×