Бош прокурор Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш аҳволи ҳақида гапирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев мамлакатда коррупцияга қарши сўннги вақтларда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, охирги уч йилда давлат хизматчиларининг иш ҳақи ўртача қарийб 60 фоизга, айрим соҳаларда эса, бир неча баробарга оширилган.

“Солиқ тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш мақсадида жорий йилда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси амалга киритилди. Унга мувофиқ, солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Солиқларни тўлаш муддатини узайтириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш бўйича енгиллаштирилган механизмлар жорий этилди”, дейди Бош прокурор.

“2019 йил 9 декабрда “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, жорий йилдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 11 турдаги ваколати тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 5 турдаги ваколати чиқариб ташланди”, дейди у.

Маълумотларга кўра, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф қилишга қаратилган 30 га яқин қонун, 100 га яқин Президент ва Ҳукумат қарорлари қабул қилинган.

Бош прокурорнинг келтиришича, 2017–2019 йиллар давомида 6.127 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинганлиги ҳам коррупцияга қарши курашиш аҳволи бугунги кун талабига жавоб бермаслигини кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокурор Коррупция Ниғматилла Йўлдошев

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг