Бош прокуратура ўлмади деган аёл ҳозир моргдалиги айтилмоқда
3-саҳифа
−
08 Октябрь
27427Ижтимоий тармоқларда 38 ёш атрофидаги аёл божхона текширувини кутаётган вақтида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура изоҳ бериб, аёлнинг ўлмагани, у ҳозирда шифохонага ётқизилганини маълум қилди.
Прокуратура маълумотларига кўра, кеча, 7 октябрь куни 1986 йилда туғилган аёл Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган ва божхона текширувида ушланиб қолган. Оқибатда унинг соғлиғи ёмонлашган.
"Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", дейди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
QALAMPIR.UZ журналисти аёлнинг оила аъзолари билан боғланди. Улар юқоридаги гапларнинг аксини айтмоқда. Хусусан, уларнинг бизга маълум қилишича, ҳозирда шифохонадалиги айтилаётган аёл йўлда вафот этган.
“Жияним савдо-сотиқ мақсадида Дубайга борганди. Қайтаётганда божхона назоратидан ўтишда тоби қочган. Нега ундай бўлгани ҳақида ҳозирча маълумотим йўқ. Аэропортга тез ёрдам чақирилган, шифохонага келгунича жони узилган. Унинг оила аъзолари шифохонага боришса, аллақачон жиянимнинг жони узилган бўлган. Кейин уни қидирдик ва “ТошМИ”даги ўликхонадан топдик. У ерга жияним соат 10:00 ларда олиб борилган”, дейди марҳуманинг қариндоши.
LiveБарчаси