Бош прокуратура ўқувчининг дўппосланиши бўйича текширув бошлади
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2020
5804Бироз аввал, Тошкентдаги 103-ёрдамчи мактаб-интернатида ўқув қиз калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот билан чиқди.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда видеоёзувда тасвирланган ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланган. Текширув ишлари якунланганидан сўнг воқеа бўйича ОАВга батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқда тарқалган видеода ўқувчи қиз мактаб-интернатининг кечки смена тарбияланувчилари томонидан калтаклангани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15