Бош прокуратура Шуҳрат Ғаниев иши бўйича текширув бошлади

Жамият 8074
222

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тегишли экани айтилиб, тарқалган аудиоёзув бўйича текширув бошлади.

Прокуратура аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатларни ўрганмоқда. 

“Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 декабрь куни тарқалган аудиоёзувда Қува тумани ҳокими ва Шуҳрат Ғаниев суҳбати акс этгани айтилган. Унда вилоят ҳокими туман ҳокимига блогернинг жанозасини ўқишни буюради.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати аудиоёзувдаги овоз “пранкер”лар томонидан ўхшатилганини иддао қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 278
Рейтинг: 3
t
×