Бош прокуратура: прокурор ёрдамчиси бир одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Жамият

image

Андижон вилояти Марҳамат туман прокурори катта ёрдамчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 25 апрель куни соат 23:00 ларда Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини “Марҳамат-Асака” транспорт қатнов йўлининг Марҳамат тумани, “Гар-гар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида “Асака” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида, қатнов йўлининг ўрта қисмида ҳаракатланиб бораётган пиёда Б.Б.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, фуқаро Б.Б. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида суд-тиббиёт, суд-трассологик ва суд-автотехника экспертизалари тайинланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Б.Б. ҳодиса содир бўлишидан аввал кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат марҳумнинг яқин қариндошлари, ҳодиса содир бўлишидан бироз аввал кўришган дўстларининг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган. Шунингдек, тергов йўли билан пиёданинг қатнов йўлининг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида автомашиналар ҳаракати йўналишига қарама-қарши траекторияда ҳаракатланиб келганлиги аниқланган.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бош прокуратура Марҳамат тумани

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made