Бош прокуратура лифтда қамалиб, вафот этган аёл юзасидан муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 32 ёшли аёл электр ўчгани сабабли лифтда қамалиб қолиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, текширув натижалари ҳақида хабар бериб борилиши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 32 ёшли аёл электр ўчиб қолгани сабабли лифтда қамалиб қолиб, вафот этгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Маълумотларга кўра, кўра, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 239-уйда ижарада турувчи 32 ёшли Ольга Леонтьева исмли аёл, жорий йилнинг 24 июль куни йўқолиб қолган. Аёлнинг яқинлари унинг йўқолгани ҳақида эълон берган. Кейинроқ маълум бўлишича, у ўзи яшайдиган уйнинг лифтига кирган ва электр ўчиб қолгани сабабли ўша ерда қамалиб қолган. Лифт юқори қаватда тўхтаб қолгани ва бинога ҳали одамлар тўлиқ кўчиб келмагани учун қўшнилари унинг йўқолганини пайқамаган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Аёлнинг жасади кеча, 27 июль куни кечқурун топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бош прокуратура лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made