Андижондаги портлашда вояга етмаган бола жароҳатланди – БП
3-саҳифа
−
13 Март 2021
6501Аввалроқ, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳодиса юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 март куни соат 17:22 ларда Андижон шаҳар “1-сон” МФЙ, 2-кичик даҳа, Фурқат кўчаси, 24-уй 9-хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Оқибатда, хонадонда бўлган аёл ва вояга етмаган қиз тана куйиши ҳамда қўшни хонадонда яшовчи вояга етмаган бола чақнаш тўлқинидан йиқилиб, кўкрак қисмидан тан-жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Жабрланганларнинг олган тан-жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Мутахассислар томонидан чақнаш сабаблари, шунингдек келтирилган зарарларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь