Андижондаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Жамият
−
12 Март 2021
9255Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида портлаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун, 12 март куни соат 17:22 да Андижон шаҳар 1-кичик даҳа 1-кўп қаватли уйнинг 9-хонадонида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 кв.м. майдонда уй-рўзғор буюмлари ёниши ҳамда чақнаши оқибатида уй эгаси М.М. ва унинг 2014 йилда туғилган набираси М.Ж. 50 фоиз куйиш-тан жароҳати билан вилоят РШТЁИМ куйиклар бўлимига жойлаштирилган.
Андижон шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига соат 17:25 да етиб бориб, 17:28 да ёнғин ўраб олинган. Воқеа жойига 4 та асосий 1 та махсус ёнғин қутқарув автомобиллари жалб этилган. Ёнғин соат 17:40 да батамом ўчирилган.
Ёнғиндан кўп қаватли уйнинг тахминан 1200 метр квадрат майдонда том қисми ва қўшни хонадонлар сақлаб қолинган. Ёнғинга 4 та ЁҚEлари ва 1 та АЛ-30 автонарвони жалб этилган.
LiveБарчаси