Бош консуллик Томскда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сонини 5 нафар демоқда
Жамият
−
21 Январь 2020
4551Аввалроқ 21 январь куни Россиянинг Томск вилояти Причулим посёлкасидаги ёғочдан қурилган бир қаватли бинода юз берган ёнғин натижасида 11 киши ҳалок бўлгани, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Новосибирскдаги Ўзбекистон бош консули Юсуф Қобулжоновнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси эмас, балки 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
“Биз ҳодиса юзасидан ёрдам беришга тайёр ФВВ, соғлиқни сақлаш ва тергов идоралари билан яқин алоқада ишлаяпмиз”, дея қўшимча қилган у.
У, шунингдек, айни вақтда посёлкада неча нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳақида маълумот йўқлигини таъкидлаган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь