Боррель Европада Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатмоқчи бўлганлар борлигини тан олди

Олам

image

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Европа жамиятининг бир қисмида Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатишга мойиллик борлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда “El Mundo” газетаси хабар берди.

“Европа жамиятининг бир қисми Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортиш васвасасига тушиб қолган. Улар можарога барҳам беришни хоҳлайди, чунки унинг оқибатларига ва нархларнинг кўтарилишига дош беролмайдилар. Биз бу фикрлаш тарзига қарши курашишимиз керак”, дейди у.

Шунингдек, у Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкинлигидан хавотир билдирган.

“Ҳозир таслим бўладиган вақт эмас, биз Киевни “ёриқ”ларсиз қўллаб-қувватлашимиз ва синовларнинг шиддатлилигига чидашимиз керак”, дея қўшимча қилган Европа дипломатияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Жозеп Боррель Европа Иттифоқи мамлакатлари Украина армиясини тайёрлаш учун ЕИнинг ягона ҳарбий ёрдам миссиясини яратиш устида иш бошлашини маълум қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг