Бомба қўйилгани айтилган самолёт Тошкентга қўнди
Жамият
−
12 Апрель 2022
14354"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Минск – Тошкент HY-710 рейси йўналиши бўйича ҳаракатланган А320 ҳаво кемаси Тошкент вақти билан 01:26 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Минск–Тошкент йўналиши бўйича йўлга чиққан Airbus A-320 самолёти мина ўрнатилгани ҳақидаги аноним хабардан кейин Домодедово аэропортига қўндирилганди.
Кейинроқ “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда авиакомпания, шунингдек, Россия ва Беларусь авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилганини маълум қилди.
Шунга кўра, ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин Домодедово халқаро аэропортига қўнишга қарор қилган.
Лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилгач, ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь