Болтиқбўйида НАТОнинг йирик денгиз кучлари машқларни бошлади

Олам 4162
image

Бугун, 6 июнь куни Болтиқ денгизида НАТОнинг йирик денгиз ҳарбий машқлари бошланди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси хабар бермоқда.

Уларда 16 та НАТОга аъзо давлат, шунингдек, Швеция ва Финляндия иштирок этмоқда. Машғулотлар 18 июнгача давом этади. Машқларга жами 40 та кема, 60 та самолёт ва вертолёт ҳамда жами 4 минг ҳарбий хизматчи жалб қилинган.

Машғулотлар давомида денгиз ости кемаларига қарши кураш, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва миналар билан кураш операциялари ўтказилади.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг маневралари ва 6-операцион флоти қўмондони, Вице-адмирал Жан Блек бу йил иттифоқнинг асосини ташкил этувчи Baltops машғулотининг 50 йиллиги нишонланишини айтиб ўтди.

Қайд этилишича, машқ икки босқичга бўлинади. Дастлабки олти кун ичида кемалар, самолётлар ва вертолётлар Дания бўғозларида ўзларининг миссияларини бажаради, денгиз ҳаракатига кириш ва эркин ҳаракатланишни таъминлашда қатнашади. Кейинчалик машқлар Болтиқнинг шарқига қараб ҳаракатланади.

Маълумот учун, Baltops машқлари Болтиқ денгизи минтақасида 1972 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×