Болтиқбўйи давлатлари Россия ва Беларусь билан чегарада мудофаа чизиғи қуришга чақирмоқда 

Олам

image

Польша, Литва, Латвия ва Эстония Европа Иттифоқини Москванинг ҳарбий таҳдидлари ва бошқа зарарли ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун блокнинг Россия ва Беларусь билан чегарасида мудофаа чизиғини қуришга чақирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

"Европа Иттифоқининг Россия ва Беларусь билан ташқи чегараси бўйлаб мудофаа инфратузилмаси тизимини қуриш ЕИни ҳарбий ва гибрид таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг шошилинч эҳтиёжини ҳал қилади", дейилади агентлик кўриб чиққан ушбу мамлакатлар раҳбарларининг мактубида.

Таклиф бугун, 27 июнь куни Брюсселда очиладиган ЕИ саммитида муҳокама қилинади.

Гибрид таҳдидлар ҳарбий ва ноҳарбий, шунингдек, дезинформация, киберҳужумлар, иқтисодий босим ва муҳожирларни блок чегаралари орқали ўтказиш каби яширин ва ошкора воситаларнинг комбинациясини назарда тутади.

Айрим европалик дипломатлар Россия ва Беларусь билан 700 километрлик чегара бўйлаб бундай мудофаа чизиғини қуриш нархини тахминан 2,5 миллиард евро (2,67 миллиард доллар) деб баҳолаган.

“Европа Иттифоқининг шарқий чегарасида қуруқликдан мудофаа чизиғини қуриш Греция ва Полшанинг Исроилнинг Темир гумбази намунасидаги Европа Иттифоқининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мувофиқлаштирувчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш ташаббусига қўшимча бўлди”, деб ёзади “Reuters”.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Беларусь Болтиқбўйи давлатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг