Болтиқбўйи давлатлари ҳам Россия билан чегарани миналаштирмоқчи

Олам

image

Литва, Латвия ва Эстония Мудофаа вазирликлари Россия ва Беларусь билан чегарани миналаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлигига таяниб, “Известия” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу уч республика Мудофаа вазирлари чегарани бир неча қатламли истеҳкомлар билан мустаҳкамлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Гап пиёдаларга қарши ва танкка қарши миналар ҳақида бормоқда.

Манбага кўра, Литва, Латвия ва Эстония Европа Иттифоқи бу мақсадлар учун пул ажратишига умид қилмоқда.

Маълумот учун, 18 март куни ушбу Болтиқбўйи давлатлари пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқишларини эълон қилди. Улар бу қарорни Россия ва Беларусдан келаётган ҳарбий таҳдидлар билан изоҳлади.

Ўз навбатида, Литва Президенти Гитанас Науседа ўз мамлакати Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ бошқа коалиция давлатлари ҳам шундай қарор қабул қилиши кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша Мудофаа вазири ўринбосари Павел Бейда RMF FM радиоси эфирида Россия ва Беларусь билан чегарага миллионтагача пиёда аскарларга қарши миналар жойлаштириш режалаштирилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эстония мина Литва Беларусь Латвия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг