Болаларнинг заҳарланиши ортидан бир МТТ фаолияти вақтинча тўхтатилди – МТВ
Жамият
−
15 Октябрь 2019
4516Аввалроқ, Самарқандда бирданига 3 та мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноий иш очилганини маълум қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Самарқанддаги МТТларда болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди ва хулосаларини очиқлади.
“Мактабгача таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 80, 98, 106-сонли МТТ ўқувчиларининг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганди.
Жами 31 нафар тарбиланувчи 2019 йил 10-11 октябрь кунлари шифохонага ётқизилган. Айни пайтда болаларнинг аҳволи қониқарли, 25 киши шифохонадан чиқарилди.
Заҳарланишнинг сабаблари Давлат санитария-епидемиология назорати маркази томонидан болаларнинг таҳлиллари, шунингдек, МТТдан олинган маҳсулотлар, ошхона анжомлари, ходимларнинг қўллари ва кийим-кечаклари намунасининг таҳлили асосида аниқланади.
МТВ 80, 98, 106-сонли МТТлардаги шароитни ўрганди. Ушбу боғчаларда овқатланиш аутсорсинг усулида йўлга қўйилган. Болалар саломатлигига зарар этказадиган қўпол қоидабузарликлар аниқланмади.
106-сонли МТТ
Болалар сони: 9 октябрь - 285, 10 октябрь - 257 нафар.
Заҳарланган болалар сони: 7 нафар.
МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация тизими, қозонхона ишлайди. Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтди. Маҳсулотлар санитария қоидаларига мувофиқ музлатгичларда сақланади, кунлик намуналар олинади.
98-сонли МТТ
Болалар сони: 9 октябрь - 484, 10 октябрь - 458 ўқувчи.
Заҳарланган болалар сони: 20 нафар.
МТТда марказлашган сув таъминоти ва канализация тизими, қозонхона ишлайди. Ишчилар одатдаги жисмоний кўрикдан ўтиш жараёнида.
Маҳсулотлар санитария қоидаларига мувофиқ иккита музлатгичда омборда сақланади. Ошхонада музлатгич йўқ, гўшт ва сабзавотларни ювадиган банёлар ўрнатилмаган, шунингдек, хом гўшт ва сабзавотларга мўлжалланган столлар иссиқ цехда жойлашган. Ҳамширанинг хонасида кунлик намуналар битта музлатгичда сақланади. Ҳожатхоналар зарарсизлантирилмайди.
80-сонли МТТ
Болалар сони: 9 октябрь - 232, 10 октябрь - 326 нафар.
Заҳарланган болалар сони: 4 нафар.
Тиббиёт муассасасида марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация тизими, қозонхона ишлайди. Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтди.
Гуруҳларда ҳожатхоналар ва раковина етарлича ўрнатилган. Маҳсулотлар омборхонадаги музлатгичларда сақланади. Маҳсулотларни сақлаш қоидалари бузилган (тухум ва шакар ёнма-ён сақланади). Ошхонада музлатгич йўқ, кунлик намуна ҳамширанинг хонасида битта музлатгичдан сақланади, идишларни ювиш учун ванна йўқ.
Аниқланган қоидабузарликларни тузатиш учун 80-сонли МТТ фаолияти вақтинча тўхтатилади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, заҳарланиш сабаблари бўйича якуний хулоса лаборатория текширувларидан сўнг чиқарилади.