Болаларнинг севимли актрисаси вафот этди
Маданият-санъат
−
16 Март 2019
49329Кеча, 15 март куни Ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди.
Дилбар Абдулазизова 1951 йили Тошкент вилоятида туғилган. У ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган.
1973 йилдан буён то умрининг сўнгги кунларигача Ёш томошабинлар театрида фаолият юритди. "Қизил қалпоқча", "Сеҳрли соатча", "Минг бир кеча", "Мешполвон", "Қор маликаси" сингари юздан зиёд саҳна асарларида турли характердаги қаҳрамонларни ижро этган.
Актриса 2000 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.
Дилбар Абдулазизовани томошабинлар кўплаб фильм ва сериаллар, қолаверса, "Оталар сўзи - ақлнинг кўзи" кўрсатувидаги образлари орқали танишар эди.
Таҳририятимиз номидан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси