Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади. Ундан мақсад нима?
Жамият
−
06 Февраль 2021
23192017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Президент фармонида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича ишларга ҳам эътибор қаратилган.
Унга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашиш, оғир касалликка чалинган болаларни даволаш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади ва унинг мақсадлари амалга оширилишини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, жорий йилнинг 3 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, уларни мажбурий меҳнатга, таъқиқланган ёки ғайриқонуний бирлашмалар фаолиятига жалб қилиш ҳамда вояга етмаганлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш ва бундай ҳаракатларни содир этганларнинг жавобгарлигини сўзсиз таъминлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
LiveБарчаси