Болаларга зўравонлик ҳақида хабар бериш учун колл-марказ ишга тушди
Local
−
29 July 1350 1 minute
Энди Ўзбекистонда 1246 қисқа рақами орқали болаларга зўравонлик ҳақида хабар бериш мумкин. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Болага нисбатан зўравонлик, бепарволик ёки унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларга гувоҳ бўлганлардан 1246 қисқа рақамли колл-марказига қўнғироқ қилиш сўралади. Билдирилишича, мурожаат қилганларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
- Қуйидаги ҳолатларда дарҳол мурожаат қилиш зарур:
- Болага нисбатан жисмоний, руҳий ёки жинсий зўравонлик;
- Бепарволик ва шафқатсиз муносабат;
- Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирувчи бошқа ҳолатлар.
Ҳозирда 1246 қисқа рақамли колл-марказ синов режимида фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 36 ёшли ота 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида қийнаб, унинг оғзига мажбурлаб ҳайвон тезагини солгани ҳақида хабар берилган эди.
Қайд этиш жоиз, олдинроқ Ўзбекистонда болаларга зўравонлик қилан педагоглар мактабгача таълим ташкилотларида 1 йил ишлай олмаслиги белгиланганди.
Live
All