Болаларга сувда чўмилгунча китоб ўқиш “буюрилди”
Жамият
−
12 Июль 2019
6156Навоийда хандон отиб кулишга арзигулик навбатдаги воқеа рўй берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар тарқатишича, Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоят ҳудудларидан оқиб ўтувчи чўмилишга рухсат берилмаган каналлар ва дарёларда рейдлар ўтказилмоқда.
Рейдлар давомида чўмилиш учун рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилаётган болаларга ушбу ҳудудларда чўмилиш мумкин эмаслиги тушунтирилиб, сув ҳавзаларидан чиқариб юборилмоқда. Вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларга китоблар берилмоқда.
Бу хабарни ўқиб, суратда эса қир яланғоч бўлиб турган болаларни кўриб, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолдик. Офтобнинг тиғида, аномал иссиқ кунлар бўлиб турган бир вақтда бу болалар қаерга борсин? Тўғри, оқиб турган сувда чўмилиш хавфли. Лекин, ўрнига сув ҳавзаси ёки бошқа сув спорти саройи бўлмагандан кейин қаерда чўмилсин? Ё совға қилинган китобни ўқиб, уйида димланиб ўтираверсинми?
Маълум қилинишича, мавсум бошидан вилоят ҳудудидан ўтган дарё, каналлар ва ички ариқлар бўйларида “Чўмилиш тақиқланади” ёзувлари бўлган 356 дона огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган.
Ўртоқлар, муаммога бу тарзда ечим топилмайди...
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь