Болаларга ҳайитда уйма-уй юриш тақиқланди. Тожикистонда!

Олам

image

Тожикистоннинг Душанбе шаҳри таълим бошқармаси вакиллари ота-оналарга мурожаат қилиб, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунлари фарзандларини “идгардак”ка юбормасликни сўради. Бу ҳақда идоранинг Facebook'даги саҳифасида хабар берилди.

Унда айтилишича, ушбу чора вояга етмаганлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг ғойиб бўлиши ва назоратсиз қолишининг олдини олишга қаратилган.

Шу муносабат билан пойтахт таълим бошқармаси ота-оналарни бола тарбиясига кўпроқ вақт ажратишга, уларни бадиий адабиёт ўқишга жалб этишга, шунингдек, таътил кунларида уларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб боришга чақирган.

Шунингдек, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунларида болалар учун ортиқча ноз-неъматлар, ширинликлар ва бошқа совғалар билан байрам дастурхонларини безатиш тақиқланган.

Ушбу чеклов “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 2-бандига мувофиқ ўрнатилган.

Маълумот учун, идгардак – бу кўп йиллик анъана бўлиб, унда болалар байрам пайтида уйма-уй юриб, бир-бирларини табриклайди ва ширинликлар, конфетлар, шоколад ва шунга ўхшаш совғаларни олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Рамазон ҳайити Қурбон ҳайити идгардак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг