“Болаларда айб йўқ”. Қосимов яна истеъфо бермоқчи

Спорт

image

Кеча, 26 май куни Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур ўйинлари ўз якунига етди.

Турнинг марказий баҳсиларидан бири дея эътироф этилган – Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда “Пахтакор” Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилиб, рақибларини йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган ОАВ иштирокидаги матбуот анжуманида сўзга чиққан АГМК бош мураббийи қониқарсиз натижалар кўрсатаётгани туфайли раҳбариятдан истеъфо сўрашини маълум қилди.

“Нечанчи ўйиндирки биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаяпти. Таркибда ўзгаришлар қилаяпмиз. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси ичида жуда кўп гол ўтказаяпмиз. Жамоанинг ишлари яхши кетмаяпти. Шу боис раҳбариятдан истеъфо сўрайман. Улар нимани ҳал қилишади кўрамиз”, деб айтиб ўтди Миржалол Қосимов.

Маълумот учун, олмалиқликлар Қосимов бошқарувида ортда қолган 10 ўйинда бор-йўғи 2 марта ғалаба қозона олди. Яна битта ўйинда дурранг қайд этиб, 7 та учрашувда майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди.

Жамоа ушбу натижалари туфайли 7 очко тўплаган ҳолда Суперлигани тарк этиш учун асосий уч номзоддан бири бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

АГМК Суперлига Миржалол Қосимов

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг