Болалар уйи тарбияланувчиси “самосуд” қилингани юзасидан қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
13 Август
11296Аввалроқ, Тошкентдаги болалар уйи тарбияланувчиси “самосуд” қилингани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Қизил-сув” маҳалласида жойлашган меҳрибонлик уйи оромгоҳида содир бўлган.
Оромгоҳга Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан дам олишга келган 3 нафар тарбияланувчилар – 2008 йилда туғилган С.Х., Д.И ва В.Л ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси