Болалар уйга ўт қўйиб юборди
Жамият
−
20 Июль 2019
4013Тошкентда болаларнинг эътиборсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 19 июль куни соат 12:56 да Юнусобод тумани, Юқори Салар 7-тор кўчаси 14-уйнинг том қисми 70 кв.м майдонда ёнган.
Ёнғиндан уйнинг 30 кв м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 13:15да қуршаб олиниб, соат 13:25да бартараф этилган.
Ёнғин болаларни олов билан ўйнаши оқибатида содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.