Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ростми? ССВ муносабат билдирди
Саломатлик
−
09 Январь 2023
13902Ижтимоий тармоқларда ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Вазирликка кўра, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йилнинг куз ойларига тўғри келган эди. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган эди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган.
“Агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилади. Ҳурматли юртдошлар қишки иқлим шароитида фарзандларингизнинг саломатлигига, айниқса, кийиниши ва овқатланишига жиддий эътибор беринг. Бу хилдаги ёлғон хабарларга ишонманг”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси