Бола бошидан: Мирзиёевнинг набираси туғилган кунини Меҳрибонлик уйида нишонлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг набираси – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров ва МТВ Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёеванинг қизи Маърифатхон Умарова куни кеча 11 ёшни қаршилади. У ўз таваллуд кунини пойтахт Тошкентда жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида нишонлаган. Бу ҳақда Отабек Умаров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди. 

21-сонли Меҳрибонлик уйига бориш таклифи кутилмаганда Маърифатхоннинг ўзидан чиққан. У тенгқурлари билан учрашиб, уларнинг табриклари қабул қилган ва болаларга совғаларини топширган. Бу ҳақда Отабек Умаров шундай ёзади: 

“Туғилган куни арафасида қизим Маърифатхон мени ҳайрон қолдирдилар. Фарзандим таваллуд айёмини, 21-сон меҳрибонлик уйида ҳурсандчилик улашиш истаги, мени ниҳоятда мамнун этди. Маърифатхоннинг бу нияти менга сабоқ берди ва сергаклантирди.

Яхшилик улашиш истаги бирор бир жадвал ёки тақвимдаги қизил сана эмас, балки қалб ва юрак амри билан юзага чиқиши лозим. Ёнимизда эзгуликка муҳтож инсонлар борлигини асло унутмайлик”. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Шаҳноза Мирзиёева Маърифатхон Умарова

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг