Боксчи Азиза Ёқубова тарихга кирди
Спорт
−
18 Май 2022
25872Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Азиза Ёқубова бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, у катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида медаль қўлга киритган биринчи ўзбек қизи сифатида тарихда қолди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Азиза Ёқубова ярим финал жангини ўтказган. -50 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи ушбу босқичда колумбиялик Ингрит Валенсияга қарши жанг қилиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган.
“Азиза Ёқубова жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. Қайд этиш лозимки, бунгача Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритмаган эди. Азиза бу борада биринчи бўлди!”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик яна бир боксчи қиз +81 кг вазн тоифасида Моҳира Абдуллаева ярим финалга йўл олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь