Фанат “фанат”ларни лол қолдирди
Спорт
−
09 Сентябрь 2019
4873Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Бугунги кун дастурида терма жамоамиз аъзоси Фанат Қаҳрамонов рингга кўтарилди.
75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши баҳс олиб борган ўзбекистонлик боксчи ишончли ғалабани қўлга киритди.
Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.
Эндиги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги аъзолари баҳсларга киришади:
-52 килограмм: Шаҳобиддин Зоиров
-57 килограмм: Миразиз Мирзаҳалилов
-63 килограмм: Элнур Абдураимов
-69 килограмм: Бобоусмон Батуров
-81 килограмм: Дилшодбек Рўзметов
-91 килограмм: Санжар Турсунов
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь