Бокс: Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 4-кунида ўзбекистонлик боксчилар қандай натижа қайд этди?

Спорт

image

БААда 20 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун, 23 август куни Ўзбекистон вакилларидан 4 нафар боксчи рингга кўтарилди. Уларнинг 3 нафари ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

-48 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Муҳаммадқодир Мамиржонов ироқлик Анвар Ҳайдар устидан қийинчилик билан ғалаба қозонди.

-60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Айдос Тагайбаев қозоғистонлик Ермек Ерасил билан тенгма-тенг кураш олиб борди, бироқ якунда мағлубиятга учради.

-67 кг вазнда Ўзбекситон номидан иштирок этган Самандар Солижонов эронлик Армун Рустамисармажига имконият қолдирмади ва ишончли ғалабага эришди.

-71 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионати совриндори Аълохон Абдуллаев мўғилистонлик Тугулдур Усухбаярни мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-18 август кунлари Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича Аҳмад Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Бокс Баа Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати Самандар Солижонов Аълохон Абдуллаев Айдос Тагайбаев Муҳаммадқодир Мамиржонов

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг